07:35 / 12.11.2020
2 417

Арман мухолифати тинчлик битими шартларини ўзгартириш ниятида

Арман мухолифати тинчлик битими шартларини ўзгартириш ниятида
Фото: EADaily
Арманистон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим шартларини мамлакатда ҳукумат алмашганидан сўнг ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда «Ватан» мухолифат партияси етакчиси Артур Ванесян маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ». Қорабоғда урушни тўхтатиш бўйича битим 9 ноябрь куни Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчилари томонидан имзоланган.

«Биз ушбу шармандали келишувни яхшилаш учун барча имкониятларни амалга оширишимиз, ҳеч бўлмаса, уриниб кўринишимиз керак. Шу сабабли мен бош вазир Никол Пашиняннинг ҳукмрон партияси депутатларини ҳокимиятга ёпишмасликка, кетиб, ҳокимиятни бу каби мураккаб вазиятда ижобий натижа кўрсата оладиган одамларга топширишини сўрайман», — дейди Ванесян.

Унинг сўзларига кўра, бош вазир ўрнига номзод масаласи ҳали кўриб чиқилмаган.

«Кун тартиби қуйидагича: Никол Пашиняннинг истеъфоси, миллий бирлик ҳукуматини шакллантириш, шундан сўнг барча сиёсий кучлар тенг шароитларда сайловларда иштирок этишга тайёр бўлса, қонунчиликка мос ўзгартиришлар билан навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказиш», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Қорабоғ масаласида Пашиняннинг қароридан норози бўлганлар Арманистон ҳукумати биносини эгаллаб олди. Бир неча ўн киши бош вазирнинг хонаси ва қароргоҳини талаб кетди. Пашиняннинг ўзи ушбу битимни имзолашдан бошқа чораси қолмаганини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арман мухолифати тинчлик битими шартларини ўзгартириш ниятида