08:50 / 17.11.2020
3 221

Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғга келди (видео)

Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғга келди (видео)
Фото: asanradio.az
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги Фузулий ва Жаброил шаҳарларига ташриф буюрди. Бу ҳақда Озарбойжон президенти матбуот хизмати хабар берди.

"Бугун Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева озод қилинган Фузулий ва Жаброил туманларига, хусусан Фузулий ва Жаброил шаҳарларига ташриф буюрди", – дейилади хабарда.

Шунингдек, YouTube’да президент кортежи Ҳорадиз шаҳрида ҳам юрганлиги тасвирланган видеолавҳа жойлаштирилган.
Унда Алиев автомобиллардан биридан ҳарбий либосда тушганлиги ва атрофдаги одамлар билан саломлашгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида баёнот имзолади. Унга кўра, Озарбойжон ва Арманистон эгаллаб турган позицияларида қолади, минтақада россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғга келди (видео)