21:42 / 17.11.2020
3 299

Коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар тоифаси маълум қилинди

Коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар тоифаси маълум қилинди
Фото: «Twitter.com»
Ит эгаларининг коронавирусни юқтириш хавфи уй ҳайвони боқмайдиганларга қараганда анча юқори, деган хулосага келишди Гранада университети ва Андалусия жамоат саломатлиги мактабидаги испан олимлари. Уларнинг тадқиқот натижалари «ScienceDirect» порталида эълон қилинди.

Тадқиқот натижалари COVID-19ни юқтириб олган ёки уни бошидан ўтказган 2086 нафар испан ўртасида ўтказилган сўровномага асосланади.
Буни қарангки, ит билан сайр қилиш вирусни юқтириш хавфини 78 фоизга оширгани маълум бўлган.

«Хавфнинг ошишига нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади. Ҳозирги кунда одамларда касалликни ташхислаш учун ресурслар етишмаслигини ҳисобга олсак, бундай ташхиснинг итларга қўйилиши эҳтимолдан йироқ», — дея таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Кристина Санчес-Гонсалес.

Мутахассисларнинг фикрича, уй ҳайвонлари жамоат жойларида буюмларнинг юзасидаги вирусни юқтириб, COVID-19 ташувчисига айланиши мумкин. Шунинг учун итларни ҳар сафар сайр қилдириб келгандан сўнг профилактика мақсадида гигиена чораларини кўриш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар тоифаси маълум қилинди