21:28 / 18.11.2020
2 216

Пенсильвания суди Трампнинг Филаделфиядаги сайловлар бўйича даъвосини рад этди

Пенсильвания суди Трампнинг Филаделфиядаги сайловлар бўйича даъвосини рад этди
Фото: Reuters
Пенсильвания олий суди амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп штаби томонидан берилган даъвони рад этди, унда Филаделфияда кузатувчиларнинг овозларни ҳисоблаш устидан назорати чеклангани даъво қилинган эди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Қарор судьяларнинг кўпчилиги томонидан қабул қилинди — беш киши Трамп штабининг даъвосини рад этишни ёқлади, икки киши бунга қарши чиқди. Суд қарорида айтилишича, Пенсильвания қонунига кўра, кузатувчиларнинг бюллетенлар ҳисобланаётган хонага қўйилиши талаб этилади, аммо улар ва овозларни санаш столи ўртасидаги минимал масофани қонун белгиламайди. Судда таъкидлашларича, штат қонунчилик мажлиси округ сайлов комиссияларига кузатувчилар туриши мумкин бўлган масофани мустақил белгилаш ҳуқуқи тақдим этилган. Шу муносабат билан республикачилар томонидан берилган шикоят асосларга эга эмас.

Ўтган ҳафта Пенсильваниядаги Федерал апелляция суди овоз бериш куни тугаганидан кейин почта орқали келиб тушган 9,3 мингга яқин бюллетенларни қонуний кучга эга бўлмаган деб эълон қилишни талаб қилган эди. Шу билан бирга, штатнинг бошқа бир суди амалдаги президент томонида туриб, Трампнинг ўз шахсини тасдиқламаган одамлар почта орқали юборган бюллетенларни ҳисобламаслик ҳақидаги даъвосини қондирди.

Трампнинг ўзи Пенсильванияда унинг тарафдорлари 700 мингта бюллетенни кўриб чиқишга қўйилмаганини, бу эса унинг ушбу штатдаги ғалабасини англатишини айтганди. Fox News маълумотларига кўра, 99 фоиз бюллетенлар санаб чиқилганидан кейин Жо Байден Пенсильванияда овозларнинг 50 фоизини, Трамп — 48,8 фоизини қўлга киритган.

Аввалроқ АҚШнинг Жоржия штатида президентлик сайловида Дональд Трамп ва Жо Байденга берилган овозлар қайта ҳисоблаб чиқилиши маълум қилинган эди. Номзодларга берилган овозлар ўртасидаги фарқ жуда кичик бўлгани сабабли овозлар қўлда қайта ҳисобланади.

АҚШда президентлик сайлови 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди, овозлар бир неча кун давомида ҳисоблаб чиқилди, 7 ноябрь куни АҚШнинг йирик ОАВлари сайловда Байден ғалаба қозонганини маълум қилди. Дональд Трамп эса мағлубиятни тан олмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пенсильвания суди Трампнинг Филаделфиядаги сайловлар бўйича даъвосини рад этди