12:21 / 20.11.2020
2 048

Байден Трампнинг ўз мағлубиятини тан олмаётганини масъулиятсизлик деб атади

Байден Трампнинг ўз мағлубиятини тан олмаётганини масъулиятсизлик деб атади
Фото: AP/ТАСС
ОАВ томонидан АҚШдаги президент сайловларида ғалаба қозонгани эълон қилинган Жо Байден амалдаги президент Доналд Трамп сайловлар натижалари бўйича даъволашиб, ўзини масъулиятсиз тутаётганини айтди.

“Фикримча, биз ақл бовар қилмас масъулиятсизликнинг гувоҳи бўлмоқдамиз”, – деб айтган Байден матбуот анжуманда.

Қолган дунёга демократия қандай фаолият юритиши ҳақида вайронкор хабарлар йўлланмоқда. Мен унинг (Трампнинг) мотивларини билмайман, бироқ бу мутлақ масъулиятсизликдир”, – деб таъкидлаб ўтган Байден.

Байден Трамп Республикачилар партиясидан бўлган маҳаллий амалдорларни штат ва округлар даражасида сайловлар натижаларини тан олишдан бош тортишга чақираётганига ҳам тўхталиб ўтган. “Президент ҳозир қилаётган иш аслида уни тарихга энг масъулиятсиз президентлардан бири сифатида киришига яна бир сабаб бўлади”, – деб таъкидлаб ўтган Байден.

Мен аминманки, у ғалаба қозонмаганини ва қозона олмаслигини билади ва биз 20 январда қасамёд қабул қиламиз”, – деб қўшимча қилган демократ.

Байден Умумий хизматлар бошқармаси (GSA) раҳбари Эмили Мерфи унинг ғалабасини тон олмаётганини ва шу сабабли унда муҳим ахборотни олишга имкон бўлмаётганини эслатиб ўтган.

Байден GSA’га нисбатан судга шикоят қилиниши мумкинлиги ҳақида тўхталиб, бу вариантни истисно қилмаслигини, бироқ у “кўп вақт олишини” ва пировард натижада жараённи тезлаштирмаслигини маълум қилган.

АҚШ қонунчилигига кўра, GSA’нинг Трамп тайинлаган оператори Байден жамоасига махсус хизматлар билан ишлаш ва Оқ уйнинг янги маъмуриятига ходимлар тўплашдан олдин Байденнинг сайланган президент эканини расман тан олиши керак.

АҚШда 3 ноябрда ўтган президент сайловларида демократ Жо Байден кўпчилик овоз тўплаб, ғалаба қозонганди. Бироқ Трамп демократларни сайловларда фирибгарликлар содир этганликда айблаб, ўз мағлубиятини тан олмаяпти. Шу сабабли у суд орқали бир нечта штатда овозлар қайта ҳисобланишини талаб қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Трампнинг ўз мағлубиятини тан олмаётганини масъулиятсизлик деб атади