17:37 / 22.11.2020
923

АҚШда пиёдалар кўпригидан ўтишга уринган Nissan унга тиқилиб қолди

АҚШда пиёдалар кўпригидан ўтишга уринган Nissan унга тиқилиб қолди
Фото: The Drive
Американинг Колорадо штатида истиқомат қилувчи фуқаро уйига қайтаётганида ноодатий «топилма»га дуч келди. Дарё устига қурилган кўприкка қора Nissan Rogue тиқилиб қолган, деб хабар беради Motor.

Nissan Rogue қандай қилиб кўприкка чиқиб қолгани ҳалигача тушунарсиз. Шунингдек, кроссовер ҳайдовчисининг тақдири нима кечгани ҳам номаълум. Маҳаллий аҳолининг тахминича, қора Nissan’нинг эгаси маст ҳолда бўлган ва дарё устидаги тор кўприкдан ўтишга қарор қилган. Автомобилнинг ўлчамлари тўсиқлар орасидан ўта олмаслигини тушуниб етганида кеч бўлган. Шундан сўнг ҳайдовчи машинани ташлаб, номаълум тарафга қараб кетган.

Маҳаллий аҳоли содир бўлган ҳолатда норози, чунки дарё кўприги — уларнинг ишга етиб олиши учун ягона йўл. Айни вақтда тиқилиб қолган кроссовер эвакуация қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)