09:09 / 23.11.2020
3 645

Бой ва қул. Везувий қурбонларининг янги жасадлари топилди (Видео)

Бой ва қул. Везувий қурбонларининг янги жасадлари топилди (Видео)
Фото: «Pompeiisites.org»
Археологлар милоддан аввалги 79 йилда Везувий вулқони отилиши натижасида ҳалок бўлган икки кишининг қолдиқларини топишди. Бу ҳақда Помпей археология парки сайтида хабар берилган.

Жасадлар қадимги Помпей шаҳри яқинидаги Чивита Жулиана қишлоғидаги вилланинг ертўласидан топилган. Олимлар ҳалок бўлганлар икки нафар эркак эканлигини аниқлашди. Улардан бири 30-40 ёшдаги эркак бўлиб, юқори ижтимоий мавқега эга бўлган. Иккинчиси 18-25 ёрлардаги йигит, тириклигида умуртқаси билан боғлиқ муаммосига кўра, бойнинг қули бўлган ва оғир жисмоний меҳнатларни бажарган.

Бундан ташқари, мутахассислар эркакларнинг ҳалок бўлиш пайтидаги ҳолати ва жасадларини тўлиқ тиклашга муваффақ бўлишди. Улар махсус технология ёрдамида одам қолдиқлари ётган бўшлиққа гипс қуйиб чиқишди. Натижада олимлар ҳалок бўлганларнинг кийими юнгдан тайёрланганини аниқлашди. Бу уларнинг милоддан аввалги 79 йилгача, Везувий вулқони отилгунга қадар яшаганлигига ишора қилади.

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар юқори ҳароратли газ, кул ва тоғ жинслари парчалари қоришмасидан иборат иккинчи пирокластик вулқон оқими туфайли ҳалок бўлган. Бундай оқим хонага ҳар томондан ёпирилиб киргани боис бой ва қул тузоққа тушиб қолишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бой ва қул. Везувий қурбонларининг янги жасадлари топилди (Видео)