AstraZeneca пандемия даврида вакцинадан фойда олиш ниятида эмаслигини ва унинг бир дозаси учун 4-5 доллар нарх белгилашини билдирган.
Британиянинг AstraZeneca ишлаб чиқаётган коронавирусга қарши вакцина энг харидоргир вакцина ҳисобланади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
Агентликнинг маълумот беришича, AstraZeneca вакцинаси сотувининг 40 фоизи ёки 2,4 млрд дозаси ўртача ва паст даромадли мамлакатларга тўғри келади. АҚШ ушбу компаниянинг 300 млн, Европа мамлакатлари эса 505,3 млн доза вакцинасига буюртма берган.
Қайд этилишича, талаб юқорилигига компания вакцинасининг арзонлиги сабаб бўлган. AstraZeneca пандемия даврида вакцинадан фойда олиш ниятида эмаслигини ва унинг бир дозаси учун 4-5 доллар нарх белгилашини билдирган. Таққослаш учун: Pfizer вакцинаси 19,5, Moderna вакцинаси эса 32-37 доллар атрофида бўлади.
Бундан ташқари, деб ёзади агентлик, AstraZeneca вакцинаси яна бир устунликка эга. Уни оддий музлаткичда ҳам сақлаш мумкин. Pfizer ва Moderna вакциналарини сақлаш учун эса анча паст ҳарорат талаб қилинади. Масалан, Pfizer вакцинаси минус 70 даража ҳароратда сақланиши лозим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?