09:30 / 25.11.2020
3 200

Россиялик шифокор коронавируснинг энг ваҳимали симптомини айтди

Россиялик шифокор коронавируснинг энг ваҳимали симптомини айтди
Фото: «Москва» АА
«Роспотребнадзор» марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти клиник ва таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари Наталья Пшеничная нафас қисишини коронавируснинг энг ваҳимали аломати деб айтди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «РБК» хабар берди.

«Энг ваҳимали аломат — бу респиратор симптомлар фонида нафас қисилиши пайдо бўлиши», — деган Пшеничная. Унинг сўзларига кўра, агар нафас олиш қийинлашса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Шифокорнинг таъкидлашича, респиратор симптомлар ва ҳид билишнинг йўқолиши кўп ҳолларда коронавирусга чалиниш аломати бўлиши мумкин, лекин бошқа касалликларда ҳам кузатилиши мумкин.

Ноябрь ойи бошида вирусолог Анатолий Альштейн коронавируснинг 5 та асосий симптомларини маълум қилганди, булар иситма, йўтал, томоқ оғриғи, ҳид ва таъм билишни йўқотишдир. Агар ушбу белгилар кузатилмаса, «оёқ бармоқлари рангининг ўзгаришига эътибор бермаса ҳам бўлади», деб айтганди.

Кейинчалик «Роспотребнадзор» Марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институтида қулоқ битиши COVID-19 белгиларидан бири бўлиши мумкинлиги билдирилган. Бироқ бундай аломат ЎРВИда ҳам учраши таъкидланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик шифокор коронавируснинг энг ваҳимали симптомини айтди