Фото: «Fox47news.com»
АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган демократлар номзоди Байден сешанба куни Трамп маъмурияти унинг ўтиш гуруҳи билан алоқа қилишни бошлаганини «NBC's Nightly News»га маълум қилган.
Трамп пойгада ютқазганини тан олишдан бош тортди ва унинг юридик жамоаси сайловларни бекор қилиш учун шов-шувли қонуний курашни давом эттирмоқда — бу стратегия шу ҳафта штатлар сайлов натижаларини тасдиқлай бошлагандан кейин ўз таъсирини йўқотиб бормоқда.
Интервьюда Байденнинг айтишича, у иш бошлаган дастлабки 100 кун давомида Конгресс орқали иммиграция ислоҳотини ва Американинг пандемиядан халос бўлишини хоҳлайди.
«АҚШ Сенатига Америкада 11 миллиондан зиёд ҳужжатсиз одамга фуқароликни тақдим этувчи иммиграция тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этаман. Атроф-муҳит ифлосланишига ва соғлиғимиз ёмонлашишига сезиларли таъсир кўрсатадиган баъзи бир зарарли кўрсатмаларни бекор қилишга ҳаракат қиламан», — деди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади