18:00 / 26.11.2020
2 741

Оёқ ҳидланишининг сабаб ва ечимлари

Оёқ ҳидланишининг сабаб ва ечимлари
Фото: «Домашний очаг»
Оёқлар ҳеч қачон ўзидан ўзи ҳидланиб қолмайди. Бунга намлик ва димиқиш туфайли микроорганизмларнинг кўпайиши сабаб бўлади. Бактериялар ҳид чиқарадиган ёғ кислоталарини чиқаради. Оёқ қанча кўп терласа, бактерия кўпайиши учун муҳит ҳамда нохуш ҳид ҳам шунча кўп бўлади.

Нима сабаб бўлади?

Сифатсиз пойабзал
Текстиль ва чарм ўрнини босадиган матолардан тайёрланган пойабзаллар ҳаво ўтказмайди, бунда эса оёқ нафас олмайди. Агар оёқ ҳидланган бўлса, бундай оёқ кийим кийганда ҳид унга ўтириб қолади ва ўзидан шундай ҳид чиқара бошлайди. Шу боис табиий чарм пойабзал кийиш, ҳар куни кетма-кет бир оёқ кийим киймаслик ҳамда уни қуритиб, патакларини алмаштириб туриш керак. Шунингдек, пойабзал кийишдан олдин ва ечгандан кейин оёқларни ювиб, ёнингизда бошқа бир тоза пайпоқ олиб юришга ҳаракат қилинг.

Синтетик пайпоқ ва колготка
Бундай пайпоқ ва колготкалар ҳам бактерияни кўпайтириш хусусиятига эга. Шу сабаб пахта матосидан тикилган пайпоқ ва сифатли колготка харид қилинг. Ҳар куни алмаштириб кийинг.

Саломатлик билан боғлиқ муаммолар
Оёқнинг ҳидланиши шифокорга мурожаат қилиш учун сабаб бўлиши мумкин. Оёқда замбуруғ ва микоз пайдо бўлиши энг кўп тарқалган сабаблардан бири бўлиши мумкин. Шунингдек, тери безларининг ишдан чиқиши, гормонал ўзгариш, қандли диабет, гепатит C, юрак қон-томир касалликлари ва эндокрин тизимидаги муаммолар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Нотўғри овқатланиш ва зарарли одатлар
Консервантлар, ароматизатор ва бошқа зарарли моддалар қўшилган маҳсулот ва таомларни истеъмол қилиш тери безларига салбий таъсир кўрсатади. Рационингизга мева, сабзавот ва бошқа антиоксидант ҳамда витаминларга бой маҳсулотларни киритинг. Бундан ташқари, спиртли ичимлик ва медикаментоз препаратлар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Стресс ва жисмоний зўриқиш
Стрессга сабаб бўладиган вазиятлар ҳамда спорт машқлари вақтида адреналин кўпроқ ажрала бошлайди, бу эса тери безларига таъсир ўтказади ва ёқимсиз ҳид чиқишига сабабчи бўлади.

Нима қилиш керак?
Профилактика мақсадида кун давомида дезодорант, антибактериал хусусиятга эга бўлган воситалар ҳамда talk (тиббиётда ишлатиладиган оқ ёки кўкиш рангли минерал)дан фойдаланинг. Кунига камида бир марта оёқларингизни сув ва совун билан яхшилаб ювишга одатланинг.

Мунтазам равишда оёқларни ванна қилиш терини токсинлардан тозалайди ва ҳидланишни камайтиради.

1. Бунинг учун илиқ сувга 3-4 томчи эвкалипт. цитрус ёғи томизинг, оёқларни 10-20 дақиқа сувда ушланг. Шиш ва чарчоқни ҳам бартараф этишни хоҳласангиз, денгиз тузини ҳам солиш тавсия этилади.
2. Чойли дамламадан ванна қилиш учун 3 чой қошиқ чойни 1 литр сувга аралаштиринг.
3. 50 гр эман пўстлоғини 1 литр қайнаган сувга қўшинг. Оёқларингизни 15-20 дақиқа тутинг.
4. Тузли вариант ҳам самара берадиган усул ҳисобланади. Бунинг учун ярим финжон тузни 1 литр сувга қўшинг, 1 ош қошиқ сода ҳамда 1 литр сув, шунингдек, 1 литрга ярим стакан нисбатда сирка қўшинг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)