16:02 / 28.11.2020
2 781

Немис эпидемиологи пандемияни бошланишига оид шов-шувли фикрларни айтиб ўтди

Немис эпидемиологи пандемияни бошланишига оид шов-шувли фикрларни айтиб ўтди
Айни пайтда бутун дунёга Италия шимолида мутацияга учраган коронавирус штамми кенг тарқалмоқда ва айнан шу штамм пандемияга сабаб бўлган. Худди шундай фикрларни немис эпидемиологи Александр Кекуле илгари сурмоқда. Унинг таъкидлашича, бунга ҳеч ким жиддий эътибор бермаган.

Европада ҳеч ким инфекция хавфига жиддий аҳамият қаратмади. Шу боис ҳозир Италия шимолида коронавируснинг мутацияга учраган тури бутун дунёга кенг тарқалиб кетган.

«Глобал пандемиянинг отилиш нуқтаси Италия шимолида», дейди мутахассис. Унинг таъкидлашича, инфекция билан зарарланганларнинг 99 фоиздан кўпроғида айнан шу штамм аниқланмоқда. Шу билан бирга, Кекуле "Covid-19" (SARS-nCov-2) вируси биринчи марта Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлганини инкор қилмаган.

Эпидемиологнинг таъкидлашича, бир неча ҳафта давомида Италияда коронавирус тарқалиши сезилмаяпти ва бу уни мутацияга учраганидан ва одамларга яхши мослашганидан дарак беради.

Кекулега кўра, коронавирус хавфи ҳақидаги огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирган европаликлар жиддий хатога йўл қўйган.
«Ҳеч ким таҳдидни жиддий қабул қилмади», дейди мутхассис.

Шифокор Германия ҳукуматини ҳам қаттиқ танқид қилди. Вирусологларнинг пандемиянинг иккинчи тўлқини яқинлашиши ҳақида бир овоздан огоҳлантирганига қарамай расмийлар бунга тайёргарлик кўрмаган.

"Covid-19" қўзғатувчиси каби вирусларнинг тарқалиши, айниқса, совуқ мавсумда тезлашади", дейди Кекуле.

Пандемияси бошлагандан бери дунёда ушбу инфекция билан зарарланганлар сони 60 миллион нафардан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ одам мазкур вирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Немис эпидемиологи пандемияни бошланишига оид шов-шувли фикрларни айтиб ўтди