08:00 / 30.11.2020
1 989

Марадонанинг ўлимида шахсий шифокори айбланмоқда

Марадонанинг ўлимида шахсий шифокори айбланмоқда
Фото: «Tmbw.ru»
Аргентина прокуратураси Диего Марадонанинг ўлимида шахсий шифокори Леопольдо Лукени айбламоқда. Бу ҳақда Аргентинанинг NT телеканали хабар берди.

Луке қасддан бўлмаган одам ўлдиришда ва беморга ёрдам бермаганликда гумон қилинмоқда. Шифокорга нисбатан кўрсатма Лукенинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланган спортчининг қизи томонидан берилган.

Аввалроқ суд тиббиёт ходимининг уйида тинтув ўтказишга рухсат берди. Сўнгра шифокорнинг клиникаси ҳам тинтув қилинди. Спортчининг касаллик тарихига оид ҳужжатлар олиб кетилди.

Телеканалнинг хабарига кўра, Марадонанинг ўлимидан сўнг бошида гематома аниқланган: у Olivos клиникасида операция қилинган.

60 ёшли собиқ футболчининг юрак хуружидан вафот этгани 25 ноябрь куни кечаси маълум бўлди. Марадона Буэнос-Айресдан узоқ бўлмаган Тигре шаҳридаги уйида операциядан сўнг реабилитацияни ўтаётганди. Афсонавий футболчининг ўлими муносабати билан Аргентинада уч кунлик мотам эълон қилинди.

Эртаси куни президент қароргоҳида афсонавий футболчи билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди. ОАВ хабарига кўра, навбат 2,2 км.гача чўзилиб кетган. Футбол юлдузи ота-онасининг ёнига дафн этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Марадонанинг ўлимида шахсий шифокори айбланмоқда