10:33 / 30.11.2020
2 357

Индонезиядаги Левотоло вулқонининг уйғониши(видео)

Индонезиядаги Левотоло вулқонининг уйғониши(видео)
Индонезияда Ломблен оролида жойлашган Левотоло вулқони уйғонди. Вулқон 2012 йилдан бери нофаол ҳолатда эди.
Вулқоннинг кули кратердан тахминан 5 минг метр баландликка кўтарилган.

Вулқоншунослик ва геологик рискларни камайтириш марказининг хабарига кўра, вулқондан 2 километр радиусда ҳар қандай фаолият тақиқлаб қўйилган.

Фото: МАGMА
Вулқоннинг айни вақтдаги фаоллиги ҳали ҳам юқори, у кул чиқаришда давом этиши мумкин. Марказ олимлари вулқондан 4 километр радиусда яшовчи аҳолига ҳудудни тарк этиш, шунингдек, тиббий ниқоблар, тери ва кўзни ҳимояловчи воситаларни ғамлаб олишни тавсия қилган.

Вулқон фаоллашиши оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида ахборот келиб тушмаган. Бироқ мамлакат ҳукумати ушбу ҳудудда самолётлар парвозини тақиқлаган ва маҳаллий аэропортни ёпиб қўйган.

Шу билан бирга, ҳукумат аҳолини лава оқимларининг пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган ва ҳолат бўйича хавфга тезкор муносабат билдиришнинг деярли якуний даражаси эълон қилинганини билдирган.

Индонезия Тинч океани вулқон оловли ҳалқаси — энг хавфли сейсмик ҳудудда жойлашган, мамлакат оролларида тахминан 130 та фаол ҳолатдаги вулқон мавжуд.

2019 йил 25 майда Бали оролидаги Агунг вулқони отилган, оқибатда унга яқин 9 та қишлоқ кул остида қолганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезиядаги Левотоло вулқонининг уйғониши(видео)