Zoom видеоалоқа сервиси акциялари нархи тушиб кетиши натижасида миллиардер Эрик Юаннинг бойлиги бир кун ичида 3,1 млрд долларга камайди. Сешанба куни Zoom Video Communications ZM акциялари нархи 15,06 фоизга арзонлашди.
Компаниянинг 15 фоиз улушига эгалик қилувчи Юаннинг бойлиги миқдори 17,9 млрд долларга тушиб қолди.
Учинчи чорак давомида Zoom 777,2 млн доллар даромад қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 367 фоизга кўпдир.
Аммо Zoom тўртинчи чоракда даромад ўсиши секинлашиб, 329 фоизни ташкил этиши мумкинлигини тахмин қилганидан сўнг инвесторларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Бундан ташқари, улар компания акциялари асл нархидан ортиқча қиммат эканлигидан хавфсирашмоқда. Ҳозирда битта акция нархи 406 доллар деб баҳоланмоқда, компаниянинг капитализацияси 115,9 млрд долларга етган.
Баҳорда Юаннинг бойлиги 5,5 млрд долларга тенг эди. Аммо пандемия бошланганидан сўнг Zoom Video Communications ZM акциялари нархи ўса бошлади. Бунга миллионлаб кишиларнинг масофадан ишлаш режимига ўтиши ва мулоқот учун видеоконференциялардан фойдаланиши сабаб бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Facebook ва Google нархи 100 млрд долларга арзонлашди

Аpple компанияси қиймати бир кунда 180 млрд долларга арзонлашди

Zoom асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги бир суткада 6 миллиард долларга кўпайди

Цукербергнинг бойлиги бир ҳафта ичида 5,3 млрд долларга кўпайди

Дунёнинг энг бой одами 15 дақиқа ичида яна 13 млрд долларга бойиди

Дунёнинг энг бой одамининг бойлиги 134 млрд долларга етди