07:00 / 03.12.2020
2 249

Олимларнинг айтишича, COVID-19 Хитойдан олдин АҚШда пайдо бўлган

Олимларнинг айтишича, COVID-19 Хитойдан олдин АҚШда пайдо бўлган
Фото: «Yusupovs.com»
2019 йил декабрда тўпланган АҚШ аҳолисининг қон намуналарини ўрганиш уларнинг айримлари аллақачон янги вирусни юқтириб олганини кўрсатмоқда.

Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида сирли пневмония ҳолатининг пайдо бўлиши ҳақида илк бор 2019 йил 31 декабрда расман эълон қилди. АҚШда биринчи тасдиқланган COVID-19 ҳолати 2020 йил 20 январда қайд этилган. Ўшанда Хитойдан келган вашингтонлик киши касалликка чалинганди.

«Clinical Infectious Diseases» журналининг ёзишича, АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказида (CDC) қон намуналарини ретроспектив текшириш ўтказилди. Олимлар Америка Қизил Хоч ташкилоти томонидан 2019 йил 13 декабрдан 2020 йил 17 январгача тўққизта штатда тўпланган 7 мингдан зиёд қон намуналарини таҳлил қилишди.

Буни қарангки, таҳлиллар 106 та намунада SARS-CoV-2га қарши антитанача борлигини кўрсатди. Улардан 39 таси Калифорнияда, яна 67 таси Коннектикут, Айова, Массачусетс, Мичиган, Род-Айленд ва Висконсинда топилган. Қўшимча тестлар аниқланган антитанача айнан SARS-CoV-2га хос эканлигини тасдиқлади.

Вирусологларнинг фикрича, антитаначанинг мавжудлиги донорлар аввал ҳам вирус билан алоқада бўлганлигини англатади.

Энди тадқиқотчилар бу одамлар билан боғланиб, 2019 йилнинг охирида саёҳатга чиққан-чиқмаганлигини, COVID-19га хос аломатларни бошидан ўтказган-ўтказмаганлигини аниқлашни режалаштирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)