14:08 / 03.12.2020
2 246

CNN: Трамп ўзини ўзи олдиндан афв этиш имкониятини муҳокама қилмоқда

CNN: Трамп ўзини ўзи олдиндан афв этиш имкониятини муҳокама қилмоқда
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз оиласи аъзоларини ва яқинларини олдиндан афв этиши мумкин, деб ёзади «Коммерсантъ». Бу ҳақда CNN президент маслаҳатчиларининг муҳокамаларидан хабардор бўлган манбасига таяниб хабар берган. Баъзи маслаҳатчилар фикрича, Трамп ўз-ўзини афв этиш ҳуқуқига эга.

Трамп ўз маслаҳатчилари билан афв этишни муҳокама қилган одамлар орасида президентнинг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер ҳам бор. Кушнер махсус прокурор Роберт Мюллернинг Россиянинг 2016 йилги Америка сайловларига аралашуви ҳақидаги текшируви фигуранти бўлган, аммо унга айбловлар эълон қилинмаган.

Афв этиш учун номзодлар рўйхатига вазияти юридик жиҳатдан қалтис бўлган одамлар киради. Телеканал манбаси қайд этишича, Трампнинг дўстлари ва иттифоқдошлари уларга Жо Байден маъмурияти томонидан душманларча муносабат кўрсатилишини кутмоқда.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, Жо Байден ғолиб бўлган. Унинг ғалабасини 14 декабрь куни сайловчилар ҳайъати узил-кесил тасдиқлаши керак.

Дональд Трамп ўз мағлубиятини тан олишдан бош тортди. Унинг ҳуқуқшунослари қатор штатларда сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқиш ҳақида даъволар берди, аммо уларнинг Байденнинг фойдасига катта кўламда фирибгарликлар амалга оширгани ҳақидаги гаплари ўз тасдиғини топмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » CNN: Трамп ўзини ўзи олдиндан афв этиш имкониятини муҳокама қилмоқда