12:38 / 08.12.2020
6 844

Мутахассис коронавирусдан ҳам хавфлироқ касалликни маълум қилди

Мутахассис коронавирусдан ҳам хавфлироқ касалликни маълум қилди
Фото: «Uvlekatelnoye.ru»
Агар парранда гриппи одамдан одамга юқишни бошласа, дунё ҳозирги SARS-CoV-2 коронавирус пандемиясидан ҳам даҳшатлироқ хавф-хатарга дуч келиши муқаррар, дейди россиялик вирусолог Александр Чепурнов.

Мутахассиснинг фикрича, парранда гриппи кўпгина ҳолларда ўлимга олиб келадиган ниҳоятда оғир касаллик ҳисобланади. Боз устига, унинг одамдан одамга юқиши аллақачон тажрибаларда исботланган.

Бугунги кунда парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш учун уларнинг тарқатувчиси ҳисобланмиш товуқларни қириб ташлашга тўғри келяпти. Шунга қарамай, парранда гриппининг бутун дунёга тарқалиш хавфи сақланиб қолмоқда.

«Одам инфекцияни паррандадан ҳам юқтириб олиши ҳеч гап эмас. Ана шунда касалликнинг кечиши ниҳоятда хатарли тус олади — чунки ўлим хавфи ниҳоятда юқори. Шу боис, ҳозирги кунда жиддий чоралар кўрилмоқда — минглаб товуқлар қириб ташланмоқда. Ахир бошқа йўли ҳам йўқ. Шу билан бирга, парранда гўшти билан шуғулланадиган қушхоналарни ҳам назорат қилиш зарур», — деб тушунтирди вирусолог.

Россия ҳудудида парранда гриппи билан касалланиш ҳолати аллақачон қайд этилди. Уни тўхтатиб қолиш учун касаллик аниқланган фермаларда паррандаларни йўқ қилишга тўғри келди.

Ҳозирги кунда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг жадаллик билан тарқалаётганини кўриб, келгуси ҳафталарда пандемияни тўхтатиб қолишни хаёлимизга ҳам келтиролмаймиз. Борди-ю, бунга парранда гриппи хавфи қўшиладиган бўлса, шусиз ҳам оғир вазиятни баттар ёмонлаштириб юборади. Шунинг учун, экспертнинг таъкидлашича, парранда гриппи одамдан одамга юқмаслигини умид қилишдан ўзга чорамиз қолмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мутахассис коронавирусдан ҳам хавфлироқ касалликни маълум қилди