12:42 / 09.12.2020
4 635

АҚШ инаугурация қўмитаси Жо Байденни сайланган президент деб тан олмади

АҚШ инаугурация қўмитаси Жо Байденни сайланган президент деб тан олмади
Фото: Shutterstock
АҚШ конгрессининг инаугурация қўмитаси Жо Байден АҚШнинг сайланган президенти деб тан олинувчи резолюцияни қабул қилмади. Бу қарор амалдаги президент Дональд Трамп президент сайловлари натижаларини тан олишдан бош тортаётгани ортида қабул қилинган.

8 декабрда конгрессдаги етакчи республикачи етакчилар 20 январдаги инаугурация Байденни президент лавозимига киришишига олиб келишини тан олувчи резолюцияни рад этишган. Бу қарор Трампнинг президент сайловлари натижаларини тан олмаётгани сабабли қабул қилинган, деб хабар берди Forbes нашри.

Конгресснинг вакиллар палатасидаги кўпчилик етакчиси Стени Хойернинг баёнотига кўра, резолюциянинг қабул қилинишини 3 нафар демократ қўллаб-қувватлаган, 3 нафар республикачи қарши чиққан. Ҳужжатнинг қабул қилиниши учун эса камида 4 овоз талаб этилган. Шу тариқа, ушбу қарор конгрессга Байденнинг президент лавозимига киришиши жараёнига тайёргарликни бошлаш ваколатини бермайди.

Резолюция сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелл, республикачи Рой Блант ва вакиллар палатасидаги республикачилар етакчиси Кевин Маккарти томонидан рад этилган. Ҳужжатнинг қабул қилинишини вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси Стени Хойер, вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ва сенатор Эми Клобучар маъқуллаган.

Сайловлар ғолиби 14 декабрда сайловчилар ҳайъати йиғилишида тасдиқланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » АҚШ инаугурация қўмитаси Жо Байденни сайланган президент деб тан олмади