23:57 / 11.12.2020
3 999

Марадонанинг бойликлари учун 16 киши даъвогарлик қилмоқда

Марадонанинг бойликлари учун 16 киши даъвогарлик қилмоқда
Афсонавий футболчи Диего Марадонанинг бойликлари учун жиддий кураш бошланди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, ушбу бойликлар учун собиқ футболчининг 5 нафар қонуний ва 7 нафар никоҳсиз фарзандлари ҳамда 4 та синглиси, жами 16 нафар қариноши даъвогарлик қилмоқда.

Марадонанинг жами бойликлари 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Унга нақд пул, турли мамлакатлардаги мулк ва ҳашаматли автоуловлар киради.

“ЖЧ-1986” ғолиби ўлимидан олдин ҳеч қандай васият қолдирмаган ва шу сабабли унинг мероси суд орқали бўлиб берилади.
Марадона жорий йилнинг 25 ноябрь куни юрак тўхташи оқибатида 60 ёшида вафот этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марадонанинг бойликлари учун 16 киши даъвогарлик қилмоқда