09:46 / 17.12.2020
3 845

Японияда 1,2 метр қалинликда қор ёғди (видео)

Японияда 1,2 метр қалинликда қор ёғди (видео)
Фото: «YouTube»
Япониянинг Гумма ва Ниигата префектураларида сутка давомида 1,2 метр қалинликда қор ёғди. Статистикалар юритила бошланганидан бери бундай ҳолат биринчи марта рўй бериши, дейилади NHK телеканали хабарида.

Япония шимолида ҳамда ғарбий соҳилларида икки кундан бери кучли қор тинмай ёғмоқда. Синоптиклар яқин кунларда Хонсюда қор қалинлиги 80 сантиметрга, Япон денгизи соҳилларида 70 сантимертгача етиши ҳақида хабар беришяпти. Япониянинг энг шимолидаги Ҳоккайдо оролида эса қор қалинлиги 40 сантиметргача етади, ёзмоқда «РИА Новости».

Ноқулай об-ҳаво оқибатида Ниигатада 13 киши шикастланган. Фавқулодда хизматлар аҳолини кўчкилар ва йўллар музлашидан огоҳлантирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда 1,2 метр қалинликда қор ёғди (видео)