10:30 / 19.12.2020
2 966

Коронавируснинг ёшлар учун хавфли мутацияси тарқалмоқда

Коронавируснинг ёшлар учун хавфли мутацияси тарқалмоқда
Жанубий Африка Республикасида одатдагидан тезроқ тарқаладиган SARS-CoV-2 коронавирусининг янги шакли аниқланди, деб хабар берди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

501.V2 номини олган коронавируснинг ушбу мутациясини юқтириш ҳолатлари аввалроқ Буюк Буюк Британия ва Австралияда аниқланганди, бу тур Жанубий Африкада биринчи марта қайд этилмоқда.

Янги турдаги вируснинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ёшларда оғир коронавирус инфекциясини келтириб чиқаради. Жанубий Африка Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Звели Мхизе аҳолини ваҳимага тушмасликка ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилишни давом эттиришга чақирди.

Жанубий Африка ҳукумати 10 декабр куни мамлакатда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг ёшлар учун хавфли мутацияси тарқалмоқда