14:30 / 20.12.2020
3 978

Франция расмийлари мусулмон йигитга тан берди

Франция расмийлари мусулмон йигитга тан берди
Франция ҳукумати асли Мали мамлакатидан келган Лассана Батилининг қаҳрамонлигини тан олди. Жасоратли қора танли олти йил олдин у омборчи бўлиб ишлаган дўкон ходимларини қутқарган.

У полиция келгунига қадар қуролланган ўнг миллатчи экстремистларнинг ҳужумларидан ҳамкасбларини омборга яшириб, уларнинг омон қолишига сабабчи бўлган. Маълум бўлишича, ҳужумнинг сабаби антисемитизм бўлган: дўкон эгасининг яҳудий бўлган.

Тез орада бу иш "тинчитилди", унинг бу иши АҚШ президенти ва Исроил Бош вазири томонидан тан олинганига қарамай, Франциядаги оммавий норозилик намойишлари натижасида бу иш кенг оммага етказилгандан сўнггина француз расмийлари ҳам буни тан олишга мажбур бўлди.

Батилининг ўзи ҳозирда Бретан минтақасида, Плугасну деган кичик шаҳарчада яшайди. У минтақадаги мусулмонлар жамиятининг ҳаётида фаол иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция расмийлари мусулмон йигитга тан берди