12:12 / 21.12.2020
2 285

Коронавирус мутацияси қандай оқибатларга олиб келиши маълум қилинди

Коронавирус мутацияси қандай оқибатларга олиб келиши маълум қилинди
Фото: «Potokmedia.ru»
Коронавирус янги мутацияларининг пайдо бўлиши бир қатор хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Германия Социал-демократик партияси эксперти, Бундестаг депутати, эпидемиолог Карл Лаутербах 20 декабрь куни маълум қилди, дея хабар берди RND портали.

Лаутербахнинг таъкидлашича, биринчидан, янги инфекция юқиш хавфини янада ошириши, иккинчидан, вируснинг янги, яна-да хавфли турлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

«Бу ўзига хос оғир вазият: инфекциялар қанча кўп бўлса, мутация учун имкониятлар шунча кўп бўлади ва шунинг натижасида мутациялар кўпаяди. Бу, ўз навбатида, инфекциялар сонининг кўпайишига олиб келади. Бу тинимсиз давом этаверади», — дея тушунтирди мутахассис.

14 декабрь куни Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок мамлакатда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги штамми топилганлигини, у асл нусхасидан кўра тезроқ тарқалаётганини маълум қилди. Вирус одамдан одамга осон тарқалади. Шу боисдан ҳам юқумлироқ.

Кейинчалик Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) худди шундай штамм Голландия, Дания ва Австралияда топилганлигини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус мутацияси қандай оқибатларга олиб келиши маълум қилинди