
Фото: «News.yandex.ru»
Коронавирус билан касалланган британиялик аёллар бевақт менопаузадан шикоят қилишмоқда. Ҳайз даври бузилиши бутун дунёда COVID-19га чалинган аёлларда қайд этилган, дея хабар берди «Daily Mail».
Бу ҳақда «Facebook»да коронавирусга чалинган беморлар уюшмаларидан бирининг асосчиси Клэр Хасти маълум қилди.
Баъзиларда COVID-19нинг узоқ муддатли аломатлари ҳайз пайтида зўрайган, дея таъкидлади Хасти.
Шифокор-терапевт Луиза Ньюсоннинг сўзларига кўра, чарчоқ, бош айланиши ва онг чалкашлиги каби узоқ муддатли коронавирус аломатлари менопаузага ҳам хос. Бу ҳолатлар ўртасидаги боғлиқликдан дарак бериши мумкин.
«Узоқ муддатли COVID-19 билан касалланган одамларнинг энг кенг тарқалган гуруҳи 50 ёшдаги одамлардир, шунинг учун менопауза уларнинг аломатлари бўлиши мумкин», — деб тушунтирди Ньюсон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар