16:43 / 24.12.2020
1 520

Бева қолган икки пингвиннинг сурати халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Бева қолган икки пингвиннинг сурати халқаро мукофотга лойиқ кўрилди
Фото: Instagram / @TobiasVisuals
Мельбурндаги океан қирғоғида ёнма-ён турган икки бева пингвиннинг сурати Ocean Photograph Awards 2020 мукофотини қўлга киритди, деб хабар беради Tengrinews.

Маълум қилинишича, сураткаш Тобиас Баумгертнер интернет фойдаланувчиларининг кўнгилидан жой олган ва унга машҳурлик келтирган сурати учун мукофотнинг Community Choise Award номинациясига лойиқ кўрилган.

«Бу каби мукофотга лойиқ кўрилиш мен учун улкан шараф, қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Миллион овоз учун раҳмат, йигитлар, сиз энг яхшисиз!», — дебйди Тобиас.

Таъкидланишича, ушбу сурат 2019 йилда олинган, бироқ орадан бир йил ўтгачгина эълон қилинган. Эркак уч кун пингвинлар колониясида яшаб, қушларни диққат билан кузатган. Оқ пингвин — урғочи бўлиб, ўз жуфтидан айрилган. Қораси — нар, у ҳам ёлғиз қолган. Бу ҳақда сураткашга волонтёрлардан бири сўзлаб берган.
Мельбурндаги океан қирғоғида ёнма-ён турган икки бева пингвиннинг сурати Ocean Photograph Awards 2020 мукофотини қўлга киритди, деб хабар беради Tengrinews.
[media=https://www.instagram.com/p/CHsfIvzhDgp/?utm_source=ig_embed]
«Эндиликда улар бир-бирини овутиш мақсадида тез-тез учрашиб турибди. Улар бир неча соат ёнма-ён туриб, шаҳарнинг рақсга тушаётган чироқларини томоша қилади», — деб ёзади сураткаш ўзининг Instagram’даги саҳифасига.

Сурат жойлаштирилган биргина твит 160 минг лайк ва 51 мингта изоҳ йиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Бева қолган икки пингвиннинг сурати халқаро мукофотга лойиқ кўрилди