19:54 / 24.12.2020
2 913

«Нафас олмайдиган одам» янги жаҳон рекордини ўрнатди

«Нафас олмайдиган одам» янги жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: «Sport24.ru»
Даниялик фридайвер Стиг Северинсен сув остида сузиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. «Ritsaus Bureau Agency»нинг маълум қилишича, спортчи Мексика соҳиллари яқинида бир нафасда 202 метргача сузишга муваффақ бўлди. Бу олдинги натижадан 25 метр кўп дегани. Жаҳон матбуоти даниялик фридайвер Стиг Северинсенни «Нафас олмайдиган одам» деб аташади.

Северинсен 47 ёшда. У фридайвинг бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони ва Гиннеснинг бир қанча рекордлари эгаси саналади. Северинсен нафақат спортчи, балки олим ҳамдир. У бир қанча китоблар муаллифидир. Жумладан, нафас олиш ҳақида ҳам китоб ёзган. Бундан ташқари, Стиг атроф муҳитнинг фаол ҳимоячиси ҳисобланади.

Айтишларича, айнан йога ва физиология соҳасидаги билимлари бундай натижаларга эришишига ёрдам беради. Лондон аквариумида у нафасини 22 дақиқа ушлаб туришга муваффақ бўлган.

Спортчи тиббиёт фанлари доктори ва биология бўйича магистр даражасига эга. Унинг сўзларига кўра, нафас билан шуғулланиш стрессни назорат қилишга, жисмоний ва ақлий қобилиятларни яхшилаб, оғриқни енгиллаштиришга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Нафас олмайдиган одам» янги жаҳон рекордини ўрнатди