22:22 / 24.12.2020
5 033

Россиянинг энг бой одами ўзгарди

Россиянинг энг бой одами ўзгарди
Фото: «Forbes»
Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида етакчи ўзгарди. Рейтингнинг энг юқори поғонасига НЛМК ҳамраиси эгаси Владимир Лисин кўтарилди. Шу пайтгача биринчи ўринни эгаллаб келган «Норникель» раҳбари Владимир Потанин эса иккинчи ўринга тушиб кетди, деб ёзади «Forbes».

Лиссиннинг бойлиги 258 миллион долларга (тахминан 1 фоизга) кўпайди ва мақола ёзилаётган пайтда 26,1 миллиард долларга етган. Потаниннинг бойлиги эса 342 миллионга (тахминан 1,3 фоизга) камайиб, 26 миллиардни ташкил этди.

Новолипецк металлургия заводи аксиялари нархининг ошиши туфайли Лисин биринчи ўринни эгаллади. Ҳафта бошидан буён НЛМК акциялари қарийб 6 фоизга қимматлашди. Масалан, 21 декабрда ҳар бир акция учун 206,5 рублга баҳоланган бўлса, 24 декабрда қарийб 219 рублгача кўтарилди. Москва биржаси маълумотларига кўра, шу билан бирга, «Норникель» акциялари бироз арзонлашган.

«Forbes» рейтингидаги учинчи ўринни «Новатэк» ҳамраиси Леонид Михельсон эгаллаган. Унинг бойлиги 24 декабрь ҳолатига кўра 22,7 миллиард долларни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг энг бой одами ўзгарди