
Фото: «Gazeta.ru»
Молдованинг янги президенти Майя Санду расман ўз лавозимига киришди, у 24 декабрь куни қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Молдова Республикасининг гуллаб-яшнаши учун бор кучим ва билимимни сарфлашга, мамлакат конституцияси ва қонунларига амал қилишга, демократияни, инсоннинг асосий ҳуқуқларини, Молдованинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қасамёд қиламан», — дея мамлакат конституциясига қўлини қўйган ҳолда Майя Санду қасамёд қилди.
Инаугурация маросими Молдова парламенти ва Конституцион судининг тантанавор қўшма мажлиси доирасида бўлиб ўтди.
15 ноябрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Майя Санду 57,72 фоиз овоз тўплаган, мамлакатнинг собиқ президенти Игор Додон эса 42.28 фоиз овоз олган.
Игор Додон янги президентнинг қасамёд қабул қилиш маросимида иштирок этишдан бош тортган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар