22:03 / 26.12.2020
2 515

Археологлар бундан 3700 йил аввал яшаган аёлнинг қиёфасини тиклашди

Археологлар бундан 3700 йил аввал яшаган аёлнинг қиёфасини тиклашди
Перулик археологлар бундан қарийб 3700 йил олдин яшаб ўтган аёлнинг қиёфасини тиклашди. Бу ҳақда Latin American Herald Tribune нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ёши тахминан 20 — 25 атрофида бўлган бу инсоннинг қабри 2016 йилда мамлакат қирғоқбўйларидаги қадимги қишлоқлари ва ибодатхоналари билан машҳур Эль-Параисо мажмуасидан топилган.

Қазилма ишларига бошчилик қилган олим Даянна Карбонель аждодининг қиёфаси тикланганда, у замонавий аёлга ўхшаб кетишини маълум қилган.

Узунчоқ юз, нисбатан катта бурун ва яноқ, кичик кўзларга эга тарихий шахс бюсти Лима шаҳридаги Андрес Дель Кастильо минералогия музейига қўйилди.

Антропологик таҳлиллардан яна шу нарса аниқландики, аёлнинг бўйи 1,5 метр бўлган. Шунингдек, билаклардан бирининг суягидаги жароҳат Эль-Параисо хоним тикувчилик қилгани, тишларидаги ҳолат у денгиз маҳсулотлари, юкка(агавасимонлар оиласига мансуб доимий яшил ўсимлик ва унинг толаси), маккажўхори, ловия маҳсулотларини тановвул қилганидан далолат беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Археологлар бундан 3700 йил аввал яшаган аёлнинг қиёфасини тиклашди