14:30 / 27.12.2020
2 170

Америкада машинаси билан 10 соатдан ортиқ қор остида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди

Америкада машинаси билан 10 соатдан ортиқ қор остида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди
Фото: New York State Police
Нью-Йорк штати полицияси қор тузоғига тушиб қолиб, у ерда 10 соат қолиб кетган ҳайдовчини қутқариб олди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари қарийб 1,5 метрли қор қатлами остида автомобилни қидириб топиб, музлаб қолган америкаликни шифохонага етказган, деб хабар беради Motor.

17 декабрь куни Нью-Йорк штатига қор бўрони ёпирилиб, кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига олиб келди. Эрта тонгда полицияга 58 ёшли Кевин Кресен қўнғироқ қилган — у йўл четида тўхтагани ва машинаси буткул қор остида қолиб кетгани ҳақида айтган. Маълум бўлишича, кечки сменада ишлаган полициячилар мурожаат бўйича айтилган жойга борган, бироқ автомобилни топа олмаган.

Машинани сержант Жейсон Коули топишга муваффақ бўлган. Аввалига у бутун ҳудудни айланиб чиққан, шундан сўнг у қор остида қолган почта қутиларини ковлаб олиб, манзилларни текширишга тушган. Навбатдаги қутини ковлаш вақтида у қорга бурканган машинанинг олд ойнасига дуч келган.

Фото: New York State Police
Коули автомобилнинг чап эшигини қордан тозалаб, Кресеннинг чиқишига ёрдам берган. Таъкидланишича, эркак қор орасида 10 соатдан ортиқ қолиб кетган: машина печи ишламаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада машинаси билан 10 соатдан ортиқ қор остида қолиб кетган ҳайдовчи қутқарилди