17:20 / 01.01.2021
2 475

Музли тузоққа тушиб олган тўртта Toyota Tundra’ни қутқариш жараёни (видео)

Музли тузоққа тушиб олган тўртта Toyota Tundra’ни қутқариш жараёни (видео)
Кадр: Youtube
Интернетда Колорадонинг тўғли йўллари томон йўл олган тўртта Toyota Tundra пикапини қутқариш бўйича операция тасвирланган видео пайдо бўлди. Об-ҳавонинг кескин ўзгаргани сабаб машина музли тузоқда қолиб кетган бўлиб, уларни чиқариб олишга волонтёрлар гуруҳи ёрдам берган, деб ёзади Motor.

Текис бўлмаган йўллар бўйлаб ҳаракатланиш ишқибозлари бешта Toyota Tundra пикаплари ёрдамида Алмагре тўғли ирмоқларини тадқиқ этишга отланган ва маршрут бўйича ҳеч қандай муаммо кузатилиши лозим бўлмаган. Бироқ сафар вақтида ҳаво кескин совиб кетган ва тоғдаги довонлар музли қияликларга айланиб қолган. Шу каби қияликлардан бирига дуч келган ҳайдовчилар муз тоғ бўйлаб тушишга қарор қилган.

Ҳайдовчиларнинг ўз автомобилларига бўлган ишончи ўзини оқламаган. Натижада бешта пикапдан тўрттаси пастга тушиб кетиб, дарахтлар орасига тиқилиб қолган. Бошқариб бўлмайдиган қиялик бўйлаб муз йўлга тушмаган бешинчи ҳайдовчи сабаб уларни қутқариш имконияти пайдо бўлган.

Дарахтлар орасига тиқилиб қолган пикапларга ёрдам бериш учун маҳаллий волонтёрлар ёрдамга келган. Ўндан ортиқ одам иштирок этган қутқарув операцияси бир кун давом этган. Тўртта Tundra’ни шикастсиз чиқариб олиш учун қутқарувчилар махсус пластик блоклар ва чиғиз тизимидан фойдаланган. Профессионаллар саъй-ҳаракати билан барча машиналар чиқариб олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Музли тузоққа тушиб олган тўртта Toyota Tundra’ни қутқариш жараёни (видео)