Фото: «KIM KYUNG-HOON / Reuters»
Япониялик шифокор Коити Хирахата коронавирус енгил шаклининг жиддий оқибатларидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Токионинг «Hirahata clinic» клиникаси мутахассиси «РИА Новости»га маълум қилди.
Хирахатанинг таъкидлашича, кўпгина беморлар учун вируснинг ўзидан кўра касалликнинг оқибатлари қўрқинчлироқ. Унинг сўзларига кўра, коронавирус асоратлари пайдо бўлган беморларнинг учдан бир қисми касалликдан сўнг тўшакка михланиб қолишган. Шифокорнинг айтишича, атиги бир кун иситма билан ётган ёки касаллик аломатлари умуман кузатилмаган беморлар ҳам жиддий оқибатларга дучор бўлишади.
Коронавирус оқибатларидан азият чекаётган беморлар орасида 97,1 фоизи қувватсизликдан, 86,8 фоизи депрессиядан, 83 фоизи эса «бошдаги туман»дан шикоят қилишади. Аломатлар орасида, шунингдек, бош оғриғи, уйқусизлик, нафас олиш қийинлашиши, иштаҳа етишмаслиги, соч тўкилиши ва бутун танадаги оғриқ ҳам бор.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, енгил шаклда касаллик оқибатларидан асосан 40-50 ёшгача бўлган одамлар азият чекишади: улар беморларнинг қарийб 80 фоизини ташкил этишади. Шунингдек, аёллар ушбу касалликка эркакларга қараганда бир ярим баробар кўпроқ дуч келишади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади