21:41 / 10.01.2021
1 675

Индонезияда ҳалокатга учраган Boeing кучли турбулентлик ҳудудига тушгани маълум қилинди

Индонезияда ҳалокатга учраган Boeing кучли турбулентлик ҳудудига тушгани маълум қилинди
© AP Photo/Achmad Ibrahim
Индонезияда ҳалокатга учраган Boeing 737-524 самолёти момақалдироқ фронтига учраб, кучли турбулентлик ҳудудига тушган. Бу ҳақда мамлакатнинг Метеорология, иқлим ва геофизика агентлиги вакили Дэни Сэптиади маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, самолётнинг парвози вақтида 15 км атрофда кучли булутлилик, ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилган. “Ўша вақтда ушбу ҳудудда бўлган барча самолётлар кучли турбулентликни ҳис қилган бўлиши керак”, деб маълум қилган Сэптиади. Шу билан бирга, кўриш даражаси 2 кмни ташкил қилган ва бу шароит учиш-қўниш учун тўғри келган.

Индонезиянинг Sriwijaya Air авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-524 йўловчи самолёти 9 январда Жакартадан Пантианакка рейс бажараётганда ҳалокатга учради. Самолёт бортида 50 йўловчи, экипажнинг 6 аъзоси ҳамда авиакомпаниянинг 6 ходими бўлган. Самолёт парвоз бошлангандан тахминан 4 дақиқа ўтгач Ява денгизига қулаган. Маълум қилинишича, ердаги хизматлар воқеа юз берган вақтда уларнинг жавобгарлиги остидаги ҳудудда бўлган бирорта самолётдан фалокат сигнали олишмаган.

Самолётлар парвозини кузатувчи FlightRadar портали маълумотларига кўра, самолёт ҳавога кўтарилганидан дастлабки 3 дақиқа давомида баландликка кўтарилган, сўнгра 3,3 минг метр баландликда бир дақиқадан камроқ вақт ичида кескин 3 минг метр пастлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Индонезияда ҳалокатга учраган Boeing кучли турбулентлик ҳудудига тушгани маълум қилинди