Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ҳукумати мамлакат парламенти мажлиси (қуйи палатаси)га ўтказилган сайловлардан сўнг ҳукумат истефоси тўғрисидаги фармонни имзолади.
Қозоғистон қонунларига кўра, ҳукумат янги сайланган мажлис олдида истеъфога чиқиши шарт. Шу билан бирга, ҳукумат аъзолари ва бош вазир ўз вазифаларини янги вазирлар маҳкамаси тузилгунича бажариб туришлари керак бўлади.
10 январ куни Қозоғистонда Мажлисга сайловлар бўлиб ўтган. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, собиқ президент Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги "Нур Отан" (Ватан нури) партияси 71,09 фоиз билан ғалаба қозонган. Қозоғистон Демократик партияси "Ак жол" (10,95 фоиз овоз) ва Қозоғистон Халқ партияси (9,10 фоиз овоз) ҳам парламент аъзолигига киришган.
Ҳукуматни истеъфога чиқариш Қозоғистонда сўнгги бор 2019 йилда Нурсултон Назарбоев томонидан амалга оширганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Трамп президент сайловида муддатидан аввал овоз берди

Беларусь МСК: президентлик сайловларида Лукашенко 80,23 фоиз, Тихановская эса — 9,9 фоиз овоз тўплади

Нур-Султон шаҳрида совуқ об-ҳаво туфайли мактаб ва коллежлардаги дарслар бекор қилинди

Мўъжиза! Қозоғистон осмонида учта қуёш чиқди (видео)

Қозоғистонда нефть омборида ёнғин чиқди, бир киши ҳалок бўлди

Қозоғистон Сенати Нурсултон Назарбоевдан муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказишни сўради