Фото: «Kasli-gazeta.ru»
«Pfizer» компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи дозасини олгандан кейин 13 нафар исроилликнинг юз нервлари фалажланиб қолди, дея хабар берди «Едиот Ахронот».
«Вазирлик маълумотларига кўра, камида 13 кишида парез аломатлари пайдо бўлган, аммо соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларнинг фикрича, амалда бундай ҳолатлар сони кўпроқ», — деб ёзади газета.
Мана, масалан, вакцина қабул қилганлардан бири эмлангандан бир неча дақиқа ўтгач ияги ва оғзида ғалати ҳолатни ҳис қилганини маълум қилган. «Мен 28 соат у билан бирга юрдим. Бутунлай йўқолди деб айтолмайман, бироқ менда бундан бошқа оғриқ йўқ», — деди у.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, биринчи доза юборилгандан сўнг парез аломатлари пайдо бўлган беморларга иккинчи доза тузалгунга қадар берилмай туриши керак. Бироқ шифокорлар бундай вазиятда иккинчи дозани юборишнинг мақбуллигига шубҳа билан қарашмоқда.
Исроилда аҳолини COVID-19га қарши оммавий эмлаш 20 декабрда бошланди. Иккинчи дозаси 10 январдан юборила бошланди. Биринчи босқичда вакцинани тиббиёт ходимлари, тиббиёт талабалари, гериатрия муассасалари ходимлари ва ҳокимият органлари вакиллари қабул қилишди. Иккинчи босқичда 60 ёшдан ошган фуқаролар ва хавф гуруҳига кирувчи одамлар эмланишди. Вакцинанинг биринчи дозасини икки миллиондан, иккинчи дозасини 200 мингдан ортиқ одам қабул қилишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради