09:09 / 27.01.2021
1 828

Эронда миллионлаб аҳоли криптовалюта фермалари туфайли электр таъминотидан узилиб қолди

Эронда миллионлаб аҳоли криптовалюта фермалари туфайли электр таъминотидан узилиб қолди
Фото: AP Photo
Эрон ҳукумати мамлакатда оммавий равишда электр таъминотининг узилишига криптовалюта фермаларини айбдор қилди. Бу ҳақда Business Insider хабар берган.

Пойтахт Теҳроннинг катта қисми мамлакатдаги бошқа катта шаҳарлар, жумладан, Машхад, Табриз ва Урмиё шаҳарларининг электр таъминотида катта узилиш юз берган.

АҚШ Эронга нисбатан такрорий санкциялар қўллаганидан кейин криптовалюта чекловларни айланиб ўтишнинг асосий йўлларидан бирига айланди, натижада Эронда биткоиннинг оммавийлашуви бошланди. Шу сабабли минглаб ноқонуний фаолият юритувчи криптовалюта фермалари пайдо бўлди, уларнинг аксар қисми мактаблар ва масжидлардан туриб ишлайди.

Криптовалюта фермаларининг кўпайишига сабаблардан яна бири бу — Эронда электр энергияси учун нархларнинг арзонлигидир, яъни 1 киловатт/соат электр энергияси учун 4 цент миқдорида маблағ тўланади, АҚШда бу миқдор ўртача ҳисоблаганда 13 центни ташкил қилади. Эрон криптовалюта фермалари катта миқдорда электр энергиясини сарфлайдиган мамлакатлар рейтингида ўнталикка кирган ва бу ерда суткасига 450 мегаватт электр энергияси сарф қилинади.

Ҳукумат криптовалюта ишлаб чиқарувчиларни, хусусан, биткоин билан шуғулланувчиларни электр тармоқларидаги юкламаларни оширганлик ва мамлакатни чироқсиз қолдирганликда айблаган. Шунингдек, ҳукумат электр таъминоти тизимида йиллар давомида ҳукмронлик қилаётган бошбошдоқликлар ҳам мазкур ҳолатга таъсир кўрсатганини билдирган.

Аввалроқ Эронда 1600 та марказ ёпилган, хусусан, ҳукумат рухсат берган корхоналар фаолияти ҳам тўхтатилганди. Таванир давлат электроэнергетика компанияси электр таъминоти ўчирилгани туфайли Хитой—Эрон биткоин фермасини ҳам ёпган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда миллионлаб аҳоли криптовалюта фермалари туфайли электр таъминотидан узилиб қолди