11:51 / 27.01.2021
2 468

Путин ва Байден биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди. Улар нималарни муҳокама қилишди?

Путин ва Байден биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди. Улар нималарни муҳокама қилишди?
Фото: Getty Images
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқот қилди, деб ёзади Meduza. Бу икки мамлакат раҳбарларининг АҚШдаги сайловлардан кейинги биринчи суҳбатидир. Кремль хабарига кўра, у «иш юзасидан ва очиқчасига» бўлган.

«Владимир Путин Жо Байденни АҚШ президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклади. Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви иккала мамлакат ва — уларнинг дунёда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш учун алоҳида масъулиятини ҳисобга олганда — бутун халқаро ҳамжамият манфаатларига жавоб берган бўлишини қайд этди», — дейилади хабарда.

Путин ва Байден Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномани узайтириш, Очиқ осмон шартномасидан чиқиш, Эрон билан ядро шартномаси ва Украинадаги низо масалаларини муҳокама қилди, дейилади Кремль хабарида.

Оқ уй хабарига кўра, Байден ва Путин россиялик сиёсатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланишини, Москванинг АҚШ давлат идораларига киберҳужумдаги эҳтимолий иштирокини, шунингдек, Россиянинг Америкадаги 2020 йилги сайловларга аралашиш бўйича эҳтимолий уринишларини ва Афғонистонда «Толибон» ҳаракати билан америкаликларга қарши эҳтимолий тил бириктирувларни муҳокама қилган.

«Президент Байден Россиянинг Америка ёки унинг иттифоқдошларига зарар етказадиган хатти-ҳаракатларига жавобан, АҚШ ўз миллий манфаатларини қатъиян ҳимоя қилишини очиқ-ойдин билдирди», — дейилади Оқ уй хабарида.

Мулоқотдан кейин Жо Байден журналистнинг Путин билан телефон суҳбати нима ҳақда бўлгани ҳақидаги саволига жавобан ҳазил қилди. «Сиз ҳақингизда бўлди. У сизга энг яхши тилакларини билдирди», — деди Байден.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Уч кундан кейин Американинг энг йирик ОАВлари ўз ҳисоб-китобларига таяниб, Жо Байденнинг ғалабаси ҳақида эълон қилди. Кўпчилик дунё етакчилари уни шу заҳоти табриклади, аммо Кремль расмий натижалар эълон қилинмагунича, уни қутлашдан бош тортди. Путин Байденга 15 декабрь куни табрикнома жўнатди.

Аввалроқ Оқ уй Россия билан АҚШ миллий манфаатларига оид масалаларда ҳамкорлик қилишини, бироқ Москванинг «тажовузкор ҳаракатлари»га кўникмоқчи эмаслигини билдирган эди. The Washington Post манбаларига кўра, Байден ундан аввалги кўпчилик Америка президентлари каби Россия билан алоқаларни қайтадан бошламоқчи эмас.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Байден биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди. Улар нималарни муҳокама қилишди?