Фото:«Известия»
Science журнали AҚШнинг Йел университети олимларининг коронавирусдан кимларда кўпроқ ўлим ҳолати кузатилгани ҳақидаги хулосалари эълон қилди. Унга кўра, хромосомалардаги фарқ туфайли эркаклар аёлларга қараганда COVID-19 дан ўлиш эҳтимоли 1,7 фоизга кўп.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, аёлларда COVID-19нинг оғир аломатларини ривожланишига иммунитетни бошқарувчи генларга бой бўлган иккита Х хромосомаси борлиги тўсқинлик қилади.
Тадқиқотларда таъкидланишича, Х хромосомаларидан бири ген дозасини компенсация қилиш механизми натижасида ўчирилган бўлса-да, ДНКнинг баъзи қисмлари туғма иммунитет тизимини фаоллаштира олади.
Бундан ташқари, аёл жинсий гормони эстроген ҳимоя ролини бажаради, у ҳужайраларга кириш учун коронавирус томонидан ишлатиладиган ACЕ2 рецепторларини тўсиб қўйишга қодир. Шу билан бирга, олимлар эркаклар гормонлари ва андрогенлари вируснинг ҳужайраларни юқтириш қобилиятини оширишни таклиф қилишаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 60 ёшдан ошган эркаклар SARS-CoV-2га қарши асосий иммунитетни йўқотишни бошлайди. Улар кўпинча бошқа иммун тизим молекулаларининг ҳаддан ташқари компенсацион таъсирига эга бўлиб, бу эса ўпканинг тизимли яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Натижада бемор ҳолати ёмонлашади.
Ноябр ойида иммунолог-аллергист Владимир Болибок эркакларда коронавирус инфекциясининг оғирлашишининг сабаби жинсий гормонлар иммунитет тизимининг ишлашига таъсир қилишидир деган фикрларни айтган эди. Унга кўра, аёл жинсий гормонлар - эстрогенлар антителларнинг ҳужайраларга кириб боришини осонлаштиради. Бироқ, эркак гормони - тестостерон эса бу хусусиятга эга эмас. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда