23:48 / 27.01.2021
1 507

Коронавируснинг асосий сирларидан бири

Коронавируснинг асосий сирларидан бири
Фото: «Depositphotos / Ugreen»
Йель университети олимлари нима учун эркаклар COVID-19дан аёлларга қараганда 1,7 баравар кўпроқ вафот этишини аниқладилар, деб ёзади «Science».

Мутахассисларнинг фикрича, жинсий гормонлар касаллик асоратларига мойилликда муҳим роль ўйнайди. Масалан, аёлларда эстроген SARS-CoV-2 организмга киришда дарвоза сифатида фойдаланадиган ACЕ2 рецепторларини блоклаб қўйиши мумкин. Бунда эркакларнинг андроген гормони, аксинча, касалликнинг юқишини осонлаштиради.

Шунингдек, аёлларда иммунитетни тартибга солувчи асосий генларни ўз ичига олган иккита Х хромосоманинг мавжудлиги муҳим омил эканлиги таъкидланган. Баъзи ҳолларда ана шу хромосомалар бир вақтнинг ўзида туғма иммун тизимини фаоллаштириши ҳамда инфекциянинг дастлабки босқичларида патогенларни аниқлаши мумкин.

Шу билан бирга, 60 ёшдан ошган эркаклар одатда коронавирусга қарши дастлабки иммунитетни шакллантириш қобилиятини йўқота бошлайдилар. Бунинг ўрнига уларда кўпинча организмнинг ҳаддан ташқари компенсаторли реакцияси келиб чиқади. Бу эса яллиғланиш ва цитокинларга олиб келиб, COVID-19нинг оғир ҳолатларини келтириб чиқаради ва ўлим хавфини оширади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)