date
views 1 956

ЖССТ экспертлари Уҳандаги шифохоналарни текширишни бошлади

ЖССТ экспертлари Уҳандаги шифохоналарни текширишни бошлади
Фото: AP
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари Хитойнинг Уҳан шаҳридаги тиббиёт муассасаларини текширишни бошлади.
Икки ҳафталик карантиндан сўнг улар расмий маълумотларга кўра коронавирус юқтирган илк беморларни қабул қилган шифохонага келишди.

«Бу коронавирусга қарши курашнинг энг оғир дамларида ишлаган шифокорлар билан бевосита суҳбатлашиш имкониятидир», — деди назорат гуруҳи аъзоларидан бири, британиялик вирусолог Питер Дашак.

ЖССТ экспертлари Хитойга ташриф давомида коронавирус пандемияси бошланиши тўғрисида ҳисобот тайёрлаш учун маълумот тўплашади. Пекин коронавирус тарқалиши тўғрисидаги ҳақиқий маълумотларни яширганликда айбланганидан сўнг ЖССТ делегациясини қабул қилишга рози бўлганди.

Хитойга ЖССТ экспертларининг биринчи гуруҳи 2020 йилда келганди. Улар вирус инсонга кўршапалаклардан юқиши мумкин деган хулосага келган, аммо инфекция манбаси тўғрисидаги савол очиқ қолганди.

Яна бир гуруҳ июлда бориши кўзда тутилганди, аммо мамлакатга фақат икки нафар мутахассис киритилди. Улар Уҳанга боришмади ва навбатдаги миссиялар ташрифига тайёргарлик миқёсини ўрганиш билан чекланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ экспертлари Уҳандаги шифохоналарни текширишни бошлади