13:00 / 31.01.2021
3 084

“Исроил таълим дастури арабларни ўлдиришга чақиради”

“Исроил таълим дастури арабларни ўлдиришга чақиради”
Шаржа амири рафиқасининг Исроил таълим тизими ҳақидаги сўзлари ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира”.

Душанба куни Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил таълим мутасаддилари ўртасида видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувда бир қатор йўналишларда, хусусан, талабалар алмашинуви ва қўшма илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Ана шу учрашувдан кейин Шаржа амирининг рафиқаси Жавоҳир ал-Қосимий Твиттердаги саҳифасида Исроил таълим дастури арабларни ўлдиришга ва зўрлашга чақиришини ёзди.

Айрим фойдаланувчилар ал-Қосимийни қўллаб-қувватлаган бўлса, баъзилари унинг фикрига қарши чиқди. Фойдаланувчилардан бири эса Исроилнинг нафақат таълим дастури, балки умуман мафкураси арабларга нисбатан нафрат тарқатишини таъкидлади.

Умид қиламанки, Аллоҳ амирлик ва араб жамиятини уларнинг ижтимоий, маданий ва иқтисодий ҳаётига сионист таълимнинг очиқдан-очиқ кириб келишидан асрайди”, – дея ёзди Хадил ал-Фарра исмли фойдаланувчи.

Баъзилар эса Исроил Таълим вазири Йоав Галантнинг собиқ ҳарбий эканлигини ва ўз вақтида фаластинликларга қарши операцияларда қатнашганини эслаб ўтган. Чиндан ҳам Галант захирадаги генерал-майор ҳисобланади, бир неча йил Исроил бош вазирининг ҳарбий котиби бўлиб ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Исроил таълим дастури арабларни ўлдиришга чақиради”