11:50 / 03.02.2021
1 438

Жефф Безос «Amazon» бош директорлигидан кетишга қарор қилди

Жефф Безос «Amazon» бош директорлигидан кетишга қарор қилди
«Amazon» онлайн-ретейлерининг чораклик даромади бир ярим бараварга ошди. 2020 йилнинг сўнгги уч ойи компанияга 125,6 миллиард доллар келтирди. Шундан соф фойда — етти миллиарддан зиёд, бир йилда эса 21 миллиарддан кўпроқ.

Шунингдек, компания маълум қилишича, 2021 йилнинг учинчи чорагида «Amazon» асосчиси Жефф Безос бош директорликдан кетади ва директорлар кенгаши ижрочи раиси вазифасини бажаришга ўтади.

Бироқ экспертлар энг муҳим қарорларни Безоснинг ўзи қабул қилишини, шу боис унинг кетиши компания акциялари учун салбий таъсир кўрсатмаслигини таъкидлашган.

Бош директор курсисида Безоснинг ўрнига Amazon веб-хизматлари раҳбари Энди Жесси ўтириши кутилмоқда.

Энди Жесси. Фото: «The Guardian»

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жефф Безос «Amazon» бош директорлигидан кетишга қарор қилди