16:27 / 04.02.2021
991

Илон Маск инсон миясига чип жойлаштирмоқчи, у орқали хотираларни ҳам бошқа танага ўтказиш мумкин

Илон Маск инсон миясига чип жойлаштирмоқчи, у орқали хотираларни ҳам бошқа танага ўтказиш мумкин
Техник миллиардер Илон Маск ўзининг "Neuralink" компанияси томонида ишлаб чиқарилган одамлар ва машиналарни улаш учун мўлжалланган қурилмасини шу йил охирига қадар инсон миясида синаб кўриши мумкинлигини эълон қилди.

У илгари ушбу қурилманинг чексиз қувватга эгалигини ва ҳатто одамларнинг сунъий интеллект билан рақобатлашишига имкон бериши мумкинлигини даъво қилганди.

Қайд этилишича, ушбу чип ёрдамида руҳий касалликларга қарши курашиш, гиёҳвандлик, депрессия ва шунга ўхшаш касалликларни осон енгиш мумкин.

"Neuralink" чипи аллақачон маймун миясига жойлаштирилган. Натижада, бош суягига симсиз имплантация қилинган маймун видео ўйинлар ўйнай бошлади.

Чипнинг яна бир имконияти шундаки, у ёрдамида хотираларингизни ёзиб олиб бошқа тана ёки робот танасига қайта юклаб олиш мумкин.
Маскнинг сўзларига кўра, ҳали келажакда инсонларни бунданда ғаройиброқ кашфиётлар кутмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)