Фото: Head Topics
Неаполда Италия мафияси бемор олдига кетаётган тез ёрдам машиналарига сиреналарни ўчириб юришни ва маёқларни ёқмасликни буюрди. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Маҳаллий мафия тўдаларига тез ёрдам машиналарининг овози ёқмайди, чунки у наркотик сотувчилари ва уларнинг мижозларини қўрқитиб юборади — улар янглишиб полиция келяпти деб ўйлайди.
Мафия аъзолари тез ёрдам машинаси ҳайдовчиларига сирена ва махсус сигналдан фойдаланмаслигини айтиб, бир неча бор таҳдид қилган. Тез ёрдам ходимлари ҳимоя қилишини сўраб, полицияга мурожаат қилган.
Аввалроқ январь ойида Италияда мафияга қарши кенг кўламдаги тезкор тадбирлар ўтказилган эди.
Хабарда айтлишича, полиция мафия тўдасининг 49 та аъзосини ҳибсга олган. Улар орасида Росарно шаҳри мери ва шаҳар кангаши аъзоси ҳам бор. Улар мафия билан алоқадорликда ва овозларни сохталаштиришда айбланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Таниқли актрисанинг невараси «мафия одами» бўлиб чиқди

Италияда 60га яқин мафия аъзоси қўлга олинди

Коронавирус сабабли Италияда ўнлаб мафия бошлиқлари қамоқдан озод қилиниши мумкин

Италияда қиёфасини ўзгартирган мафия бошлиғи қўлга олинди

«Чўқинтирган ота» қўлга олинди

Парижда «Қонундаги ўғрилар» деб номланган мафия қўлга олинди