11:36 / 07.02.2021
1 602

Берлин беларус мухолифатини қўллаб-қувватлашга 21 миллионга яқин евро ажратди

Берлин беларус мухолифатини қўллаб-қувватлашга 21 миллионга яқин евро ажратди
Германия Беларус мухолифати дастурини қўллаб-қувватлаш учун 21 миллионга яқин евро ажратди, деб баёнот қилди "Беларус билан ҳамжиҳатлик" онлайн-анжуманида чиқиши вақтида ГФР ТИВ раҳбари Хайко Маас.

Германия канцлери Ангела Меркел шанба куни бўлиб ўтган анъанавий видео нутқида ГФР расмийлари Беларус мухолифатини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаракат режасини қабул қилганини маълум қилган эди: булар бошпана ва стипендия бериш, мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ.

"Шунга ишонинг-ки: Германия ва ЕИ сизнинг томонингизда. Биз Лукашенко ва унинг режимига қарши санкциялар киритдик. Ва биз 21 миллион евро сарфланиши кўзда тутилган "Беларус фуқаролик жамияти" ҳаракатлари дастурини ишлаб чиқдик", - деди вазир беларус мухолифати тарафдорларига мурожаат қилар экан.

"Биз намойишларда қатнашгани учун мактаб ва университетларда ўқувчи-талабалар сафидан чиқарилганларга стипендия таклиф этамиз. Мустақил ОАВларни қўллаб-қувватлаймиз. Қийноқлар қурбонларига психологик ёрдам кўрсатамиз ва Беларусда таъқиб остига олинаётганларга Германиядан бошпана берамиз. Ва биз инсон ҳуқуқларини бузаётганларга қарши далилларни тўплаш бўйича механизмни яратамиз. Кун келади ва улар жавобгарликка тортилади. Кун келади, Беларус халқи демократия, эркинлик ва қонун устуворлиги шароитида яшай олади", - деган Маас.

Беларусда бўлиб ўтган 9 августдаги президент сайловларида олтинчи маротаба 80,1 % овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонгач, мамлакатда мухолифатнинг оммавий норозилик акциялари бошланиб кетган эди, улар куч тузилмалари томонидан махсус воситалар ва махсус техника ёрдамида бостирилганди. Ҳуқуқ-тартибор органлари Беларусдаги норозиликларнинг радикаллашуви ҳақида баёнот берди. Оппозиция фикрича, сайловларда Светлана Тихановская ғолиб чиққан.

Европа иттифоқи, Буюк Британия, АҚШ ва Канада сайловлардан кейин амалдаги ҳукумат тарафдори бўлган беларуснинг қатор расмий шахслари ва корхоналарига нисбатан санкциялар киритишди. Минск санкцияларга санкциялар билан жавоб қайтарилишини маълум қилди.

Беларус ҳукумати мамлакатдаги норозилик акциялари чет элдан туриб мувофиқлаштирилаётгани ҳақида кўплаб маротаба айтган эди. Лукашенко Ғарбни республикадаги вазиятга тўғридан-тўғри аралашганликда айблади ва тартибсизликлар АҚШ томонидан йўналтирилаётгани, европаликлар эса Америка чалаётган куйга рақс тушаётганини қайд этди. Лукашенко протест акциялари Польша, Чехия, Литва ва Украинадан туриб мувофиқлаштирилаётганини қўшимча қилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Берлин беларус мухолифатини қўллаб-қувватлашга 21 миллионга яқин евро ажратди