Фото: 360 tv.ru
«Муҳташам юз йил», «Севги изтироби» сингари сериаллардаги роли билан машҳур бўлган Бурак Ўзчивит «Қурилиш: Усмон» сериалининг суратга олиш жамоаси билан биргаликда Грознийга жўнаб кетди. Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров сериал ижодкорлари билан кўришгани ҳақида «ВКонтакте»да ёзиб қолдирган, деб ёзади «Grozniy.ru today».
Ўзчивитдан ташқари продюсер Меҳмет Боздағ, режиссёр Метин Гунай ва турк киносаноатининг бошқа юлдузлари ҳам ташриф буюрган. Меҳмонлар учун Чеченистон эстрадаси юлдузлари ва рақс гуруҳлари иштирокида концерт тақдим қилинган.
Дагун Омаев номли тантана уйида бўлиб ўтган тадбирдан кейин туркиялик меҳмонлар учун кечки овқат ташкил қилинган.
Меҳмонлар билан қурган суҳбатидан мамнун эканини билдирган Рамзан Қодиров суратга олиш жамоаси аъзоларини истеъдодли, самимий ва хушфеъл эканлигини таъкидлаган.
Фото: Eni Akit Gazetesi
Шунингдек, «умматимизнинг бой тарихини сақлаш ва оммалаштиришга қўшган ҳиссаси» учун миннатдорчилик билдирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди