АҚШ президенти Жо Байден ўзидан олдинги давлат раҳбари Дональд Трампнинг Россия етакчиси Владимир Путин билан суҳбатларининг яширин тафсилотлари ҳақида билишни истамоқда. Бу ҳақда "Politico" нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Оқ уйнинг собиқ эгаси Путин билан суҳбатларининг тафсилотларини атрофдагилар билан бўлишмаган. Шу боис Трамп ва Путин ўртасидаги ўнга яқин музокараларнинг деталлари сир бўлиб қолмоқда.
Амалдаги президент маслаҳатчилари республикачи (Доналд Трамп) бирор махфий ахборотни ошкор қилганми ёки Россия президенти билан янги маъмуриятни танг аҳволга соладиган бирор махфий битим тузганми, деган саволга аниқлик киритишмоқчи.
«Бу [ёзувлар] билан танишиш учун бизнинг рухсатимиз керак эмас. Суҳбатдаги барча материаллар Байденга тегишли», дейди Трамп даврида Оқ уйда хизмат қилган собиқ ходимлардан бири.
Нашрга кўра, Трамп чет эл раҳбарлари билан шахсий суҳбатларининг тафсилотларини қатъий сир тутган ва маълумотлар ошкор қилинмаслиги учун бор имкониятларини ишга солган.
Бироқ таъкидланишича, собиқ АҚШ раҳбари Путинга камдан-кам ҳолларда у илгари ошкора айтмаган сўзларини айтган.
Собиқ амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, Трамп ва Путиннинг суҳбатларини тинглаш кўпинча «барда гурунглашаётган икки дўстни тинглаш каби туюлган», дейди Трампнинг кўплаб қўнғироқлари ва Путин билан учрашувларини таржима қилган Марина Гросс.
Манбага кўра, қўнғироқлар ёзиб олинмаган. Бироқ президентнинг баъзи ёрдамчилари музокараларни тинглашган ва суҳбат тафсилотларини ёзиб олишган. Ушбу маълумотлар АҚШ Миллий архивига топширилган, уларни Байден маъмурияти бемалол олиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади