16:38 / 21.02.2021
913

Трамп президентликдан кетганидан кейин биринчи марта омма олдида нутқ сўзлайди

Трамп президентликдан кетганидан кейин биринчи марта омма олдида нутқ сўзлайди
Фото: Getty Images
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп февраль охирида консерватив сиёсатчилар ва фаоллар анъанавий анжуманида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда. Бу унинг давлат раҳбари лавозимини тарк этганидан кейин биринчи марта оммавий тадбирда қатнашиши бўлади, деб ёзади «РБК».

CNN хабарига кўра, анжуман 28 февраль куни Orlando (Флорида штати)да бўлиб ўтади. The Hill маълумотларига кўра, Трамп Республикачилар партияси ва консерватив ҳаракатнинг келажаги ҳақида гапирмоқчи.

Америка Консерватив иттифоқи Трамп сўзга чиқишни режалаштираётганини тасдиқлади. Ушбу анжуман одатда Мерилендда ўтказилади, аммо бу йил пандемия туфайли уни Orlandoга кўчиришга қарор қилишди, у Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мамлакат сиёсий ҳаётидаги иштирокини тиклашни ва журналистлар билан яна мулоқот қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Таъкидланишича, собиқ президент «унинг импичментини қўллаб-қувватлаган ёки ноябрдаги сайлов натижаларини бекор қилиш ҳаракатларига қаршилик кўрсатган республикачилардан қасос олишни истаяпти».

Январь ойида Дональд Трамп Флорида штатида ўз ваколатхонасини очган эди. У «собиқ президент девони» деб номланган. Девонхона Трампнинг ёзишмалари, оммавий баёнотлари ва нутқлари билан шуғулланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Трамп президентликдан кетганидан кейин биринчи марта омма олдида нутқ сўзлайди