
Фото: British Antarctic Survey
Антарктидадан майдони 1270 квадрат километрли улкан айсберг ажралиб чиқди. Айсберг Британиянинг Halley тадқиқот станцияси жойлашган Брант музлигидан ажралган. Музликнинг қалинлиги 150 метрни ташкил этади.
Музликда 10 йил аввал йирик ёриқлар пайдо бўлганди. Январда энг йирик ёриқлардан бирининг кенгайиши тезлашди. Натижада 26 февралда айсберг музликдан ажралди.

Қайд этилишича, бу ҳодиса станция учун хавф солмайди. Станция 2016 йилда қитъанинг ичкарироқ қисмига кўчирилганди. Феврал ўрталарида 12 нафар ходимдан иборат гуруҳ станцияни тарк этганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар